

Мюнхен жамоаси "Штутгарт" футболчисининг трансферини қишдаёқ келишиб олганди. 35 миллион евро эвазига трансфер қилинган Павар "Бавария" билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
23 ёшли Павар "Штутгарт" таркибида 88 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. У ўтган йили Франция термаси таркибида жаҳон чемпионига айланганди.



