"Бавария" Холанд учун даъвогарлик қилмаяпти
31 мар 2021 18:23
Янгиликлар
"Бавария" Холанд учун даъвогарлик қилмаяпти
"Бавария" "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Германия чемпиони бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге хабар берди.
"Бундай маълумотларни қаердан олишади, ҳайронман. Олдинги чизиғимизда дунёнинг энг кучли футболчиси ўйнаяпти. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган", - дейди раҳбар.
Таъкидлаш керакки, олдинроқ Холандга "Бавария" варианти қизиқ эмаслиги маълум бўлганди, футболчининг ўзи фаолиятини Испанияда давом эттиришни қаттиқ хоҳламоқда.
Эрлинг жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар