"Бавария" ва МЮ қизиқаётган футболчини энди “Барселона” ҳам кузатмоқда
28 мар 2019 22:43
Янгиликлар
"Бавария" ва МЮ қизиқаётган футболчини энди “Барселона” ҳам кузатмоқда
Каталониянинг “Барселона” клуби “Челси” вингери Каллум Хадсон-Одои билан қизиқиб қолган, дея хабар беради Daily Mail.
Нашрнинг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" футболчининг лондонликлар билан шартномани узайтиришни хоҳламаётганидан фойдалиб қолмоқчи. Олдинроқ, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” клублари ҳам англиялик яримҳимоячи билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида айтилганди.
Одоининг “аристократ”лар билан амалдаги келишуви 2020-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум “Челси” сафида 19та ўйинда қатнашиб, 5та гол ва 4та асистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар