"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
15 мар 2021, 14:48
"Реал"нинг 22 ёшли уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Ярим ҳимоячининг хизматларига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Германия чемпиони таркибни ушбу ўйинчи билан кучайтирмоқчи эди, аммо "қироллик клуби" ҳали у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Вальверде 2016 йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›