"Бавария" навбатдаги икки ўйинини мухлисларсиз ўтказади

Mirjalol Normatov
10 окт 2020, 15:34
"Бавария" яқинлашиб келаётган икки уй ўйинини мухлисларсиз ўтказади.

Қайд этилишича, Мюнхен шаҳри раҳбарияти стадионлар минимум 25 октябрга қадар мухлислар учун ёпилиши борасида қарор чиқарди.

"Бавария" 21 октябрь кунида ЕЧЛ доирасида "Атлетико", 24 октябрда эса "Айнтрахт"га қарши ўйинларда қатнашиши керак эди.

Август ойида Бундеслига ўйинлари камида ноябрь ойи бошига қадар мухлисларсиз ўтиши борасида хабарлар тарқаганди.

Шу билан бирга УЕФА ЕЧЛ ўйинларида стадионларнинг 30 фоизи мухлислар билан тўлишига рухсат берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›