UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  61 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5

"Бавария" илк мағлубиятини қабул қилиб олди Янгиликлар

"Бавария" илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Германия бундеслигаси доирасидаги "Аугсбург" - "Бавария" учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда ўқиб борасиз.

Германия чемпионати, 29-тур.

"Аугсбург" - "Бавария" 1:0

"SGL-Арена" стадиони.

Ҳакамлар: Мануэль Грефе, Гвидо Клефе, Доминик Шааль.

Гол: Мёлдерс (31)

"Аугсбург": Хитц, Верхаг, Алтинтоп, Хольцхаузер (Фильп, 54), Байер, Эссвайн, Браккер, Остжолек, Хонг, Кор, Мёлдерс (Бобадилья, 84).

"Бавария": Нойер, ван Буйтен, Мартинез, Манжукич, Шакири (Гётце, 46), Пизарро (Мюллер, 63), Вайзер, Швайнштайгер, Хойьберг, Саллах (Алаба, 51), Кроос.

Огоҳлантириш: Хонг (58), Остжолек (64), ван Буйтен (82), Вайзер (84), Браккер (85)


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                ЯНГИЛАШ


90+3` Учрашув тугади! "Бавария" илк мағлубиятини "Аугсбург"дан қабул қилиб олмоқда!

90+1` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди...

90` Ҳужумлар ёмғири...

89` "Аугсбург" қарши ҳужумда. Бобадилья зарба! Дарвоза тусини....

88` "Бавария" ҳужумда.

87` Ўйин тугаб бормоқда. "Бавария" эса рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти. "Аугсбург" ҳозирча жуда яхши ҳимояланмоқда.

85` Учрашув тобора кескин тус олмоқда. "Аугсбург" футболчиси Браккер сариқ олди.

85` Вайзер ҳам сариқ карточкага лойиқ деб топилмоқда.

84` Бугунги учрашув қаҳрамони Мёлдерс ўрнига Бобадилья майдонга туширилди.

83` ван Буйтен ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

81` "Бавария" жарима зарбасини амалга оширди. Мюнхенликлар ушбу стандарт вазиятидан фойдалана олишмади.

80` Марио Гётценинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

77` "Бавария" агарда бугун мағлубиятга учраса, бу уларнинг ушбу мавсумда бундеслигадаги илк мағлубияти бўлади. Учрашув тугашига тобора оз вақт қолмоқда.

75` "Аугсбург" таркибида ўзгариш: Райнхарт майдонга Чон-Хо Хон ўрнига тушди.

72` Алаба, Мюллер ва Гётцеларнинг майдонга туширилиши "Бавария"нинг ўйинини кучайтира олди.

70` "Бавария" ўйиндаги устунликни тўлиқлигича ўз қўлига олди.

68` "Бавария"нинг ҳужуми! Алаба кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтмоқда.

65` Остжолекга огоҳлантириш кўрсатилди.

64` "Бавария" буёғига фақат ҳужум ҳақида ўйлашга мажбур.

63` Клаудио Пизарро ўз ўрнини Томас Мюлерга бўшатиб берди.

59` Хонг ҳакам томонидан огоҳлантириш лойиқ деб топилди.

58` "Бавария"нинг ёш футболчиси Хойьберг дарвозабон билан яккама-якка қочаётган бир пайтда рақиб ҳимоячиси уни ушлаб қолди.

54` Хольсхаузер майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Ронни Фильп майдонга тушди.

52` Нойер!!!!! Нойер яна бир бор ўзинин кўрсатмоқда! "Аугсбург" иккинчи голни киритиши мумкин эди, аммо Нойер бунга йўл қўймади.

51` Гвардиола яна бир ўзгариш амалга оширди. Давид Алаба қолган дақиқаларда Саллах ўрнида ўйнайди.

48` "Бавария" иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширмоқда.

47` Иккинчи бўлимда Шакири ўрнида Марио Гётце ҳаракат қилади.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади! Ҳозирча "Аугсбург" - "Бавария" 1:0. Танаффус!

43` "Бавария" ҳимоячиси ван Буйтен ҳозир ишончли ҳаракат қилди ва жамоаси дарвозаси олдидаги хавфли вазиятни бартараф этди.

39` Хойьбергнинг зарбасини Хитц ушлаб олди.

38` Саша Мёлдерсда яна имконият пайдо бўлди. Бу сафарги зарбасини Нойер эгаллаб олди.

33` "Бавария" тезда ҳужумга ўтмоқда.

"Аугсбург" футболчилари голни нишонлашмоқда


31` ГООООООООООЛ! Саша Мёлдерс! 1:0! Вайзер хатога йўл қўйди. "Аугсбург" жамоаси ҳужумчиси Саша бу вазиятдан унумли фойдалана олди.

31` "Аугсбург" етарлича вазиятлар ярата олмоқда "Бавария" дарвозаси олдида.

26` НОЙЕР!!!!!!!!!!! Нойер Халил Алтинтопнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтариб қолди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Қойил, Нойер!

25` "Бавария"нинг "юлдузли захираси"ни кўрсатишди. Мюллер, Алаба, Гётце, Данте, Боатенглар аъло кайфиятда ўйинни кузатишмоқда.

23` "Бавария" секин-аста рақибига босим уюштиришни бошламоқда.

21` Вайзердан ажойиб ҳаракатлар! Ушбу ёш футболчи рақибнинг уч футболчисини бирин-кетин алдаб ўтди ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

20` "Бавария" ёшлари Хойьберг, Саллах, Вайзерлар ҳозирча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

19` "Аугсбург" "Бавария"га қарши яхши ўйнамоқда. Тўпни тўлиқлигича рақибига бериб қўяётгани йўқ.

17` "Бавария"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. Тони Крооснинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

14` "Аугсбург"футболчиси ҳозир яхши вазиятга чиқиб бораётганди. Нойер ҳар доимгидек дарвозани ташлаб чиқиб, хавфли вазиятни олдини олди. Қойил Нойер!

10` "Бавария"нинг илк ҳужуми. Шакири ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Зарбага эса бироз аниқлик етишмади.

9` "Бавария" ҳозирча тўпни назорат қила олмаяпти. Тўғрироғи, "Аугсбург" футболчилари бунга йўл қўйишмаяпти.

7` Жаримадан тепилган тўп жонли деворга тегиб қайтди.

6` "Бавария" дарвозаси олдида жарима зарбаси. Хавфли стандарт вазияти юзага келди. Нойер жонли деворни қўймоқда.

5` Жамоалар очиқ ўйин намойиш этишмоқда!

3` "Аугсбург" ўйинни ҳужум билан бошламоқда. Острожолекнинг хавфли зарбасини Нойер бартараф этиб қолди!

1` Учрашув бошланди! 


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда!

"Бавария" футболчилари ўйин олдидан


Нойер ўйин олди чигал-ёзди машқларни давом эттирмоқда


"Бавария" таркиби кўриниши


"Аугсбург" таркиби кўриниши


"Бавария" бугун ёшларни ўйнатади. Хосеп Гвардиола Хойьберг, Саллах, Вайзер каби ёш футболчиларни асосий таркибга қўшди. Буни тушунса бўлади. "Бавария" клуби чемпионликни расмийлаштириб бўлган ва яна тўрт кундан кейин уларни "Манчестер Юнайтед"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди.

Таркиблар маълум бўлди!

"SGL-Арена" стадиони ўйинга тайер ҳолатда

"Аугсбург" футболчилари стадионга етиб келишди


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Германия чемпионатининг 29-тур доирасидаги "Аугсбург" - "Бавария" ўйинидан мантли онлайн трансляцияни олиб борамиз. Ушбу беллашувни Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради! Бундеслига қизиқувчиларини ажойиб баҳс кутмоқда!


- Ўйин соат 18:30да бошланади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика