"Бавария" Ибрагимович билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
21 дек 2022, 12:15
Ярим ҳимоячи аллақачон мюнхенликларнинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказмоқда.

Германиялик ярим ҳимоячи Арийон Ибрагимович "Бавария" билан илк профессионал шартномасини имзолади. Бу ҳақда "Bild" хабар бермоқда.

Келишув 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Таъкидланишича, 17 ёшли Ибрагимович бундан буён "Бавария" биринчи жамоаси аъзоси бўлади ва асосий жамоа билан бирга машғулот ўтказади.

Ибрагимович жорий мавсум "Бавария" U-19 сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голга пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild