UZ

"Бавария" ҳимоячи Станишич билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Бавария" ҳимоячи Станишич билан шартномани узайтирди

"Бавария" ҳимоячи Йосип Станишич билан шартномани узайтирди.

21 ёшли хорватиялик футболчи билан тузилган янги шартнома 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Станишич 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 8та ўйинда майдонга тушди.

Ҳимоячи 2021 йилнинг апрелида мюнхенликлар таркибида Германия чемпионати 28-тур доирасидаги "Унион" (1:1)га қарши ўйинда дебют қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика