"Бавария" Гётце билан шартнома узайтириш борасида музокара ўтказмаяпти

Aslanov Jasurbek
10 мар 2016, 13:54
"Бавария" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Марио Гётце билан янги шартнома имзоламоқчи эмас.

23 ёшли футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун Мюнхенни тарк этиши мумкин. Марионинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2017 йил ёзигача белгиланган.

Гётце ёзда "Ливерпуль" сафини тўлдириши мумкин, унга қизиллар устози Юрген Клопп қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TZ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›