"Бавария" футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
16 фев 2019 19:44
Янгиликлар
"Бавария" футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Коман ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши биринчи баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда "Eurosport" хабар берди. Футболчи кеча бўлиб ўтган "Аугсбург"га қарши беллашувда жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этди. Яқин вақтларда 22 ёшли ўйинчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг жароҳатнинг жиддийлик даражаси аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Коман "Аугсбург"га қарши беллашувда дубл қайд этган эди.
Фикрлар