

Журналист Торбен Хоффманнинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби Ханс-Дитер Флик билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.
Мюнхенликларнинг янги бош мураббийи "Лейпциг"да ишлаётган Юлиан Нагельсманн бўлади ва клуб билан 5 йиллик шартнома имзолайди. 33 ёшли мутахассиснинг расман тайинланиши бугун эълон қилиниши мумкин.
Журналист Кристиан Фальк маълум қилишича, "Бавария" "Лейпциг"га мураббийнинг кетиши учун турли хил бонуслар билан 25 миллион евро товон пули тўлайди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Нагельсманн янги клубида йилига 8 миллион евро маош олади.



