
Бу ҳақда Германия чемпионати 4-туридан ўрин олган “Бавария” – “Фрайбург” (1:1) ўйинидан сўнг, мюнхенликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола хабар берган.
“Швайнштайгер оёғидан жароҳат олди. Шу сабабли буган тиббий кўрикдан ўтиши керак. У жума куни бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушади деб умид қиламан, бироқ ҳали ҳеч нарса маълум эмас”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Челси” клублари ўртасидаги учрашув жума куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.