"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
13 июл 2020, 17:00
"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

"Бавария" 25 ёшли хавбекнинг трансферига қизиқмоқда. "Челси" эса ўз ўйинчиси учун 35 миллион евро атрофида талаб қилиши кутилмоқда.

Бакайоко жорий мавсумни ижара асосида "Монако"да ўтказди ва 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2018/19 йилги мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10 Sport