

Бу ҳақда "Bild" журналисти Кристиан Фальк хабар бермоқда.
"Бавария" Манега харидор қидирмоқда. Клубдагилар уни "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен билан алмаштирмоқчи бўлган, бироқ бу амалга ошмайдиган ҳолат сифатида қаралган. Мюнхендагилар унинг кетишидан камида 12 млн евро ишлаб олмоқчи. Неаполдагилар эса бунча пул тўлаш нияти йўқ.
Энди эса клуб "Челси" билан музокараларга киришишга тайёр ҳолатда. Бунинг учун "Челси" таклиф жўнатса бўлгани.
Сенегаллик форвард ушбу мавсум Бундеслиганинг 21 ўйинида 7 гол ва 4 ассист амалга оширди.



