"Бавария" Бундеслиганинг энг яхши ассистентига кўз тикди
09 дек 2022 11:49
Янгиликлар
"Бавария" Бундеслиганинг энг яхши ассистентига кўз тикди
Мюнхенликлар "Айнтрахт" ҳужумчисининг ўйинларини кузатиб боришмоқда.
"Бавария" Рандаль Коло-Муанига қизиқиб қолди.
"Bild" хабарига кўра, клуб франциялик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда, бироқ ҳозирча уни қўлга киритишга уринишлар йўқ.
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси жорий мавсум Бундеслигада "гол+пас" тизими бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди (5 та гол ва 9 та голли узатма).
Коло-Муанининг Франкфурт клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар