"Бавария", "Барса" ва "Реал" қизиқиш билдирган Ольмо "Лейпциг" билан шартномасини узайтирди
02 июн 2023 11:38
Янгиликлар
"Бавария", "Барса" ва "Реал" қизиқиш билдирган Ольмо "Лейпциг" билан шартномасини узайтирди
Дани Ольмо "Лейпциг" билан янги шартномага имзо чекди.
Немис клуби ярим ҳимоячи 2027 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаганини маълум қилди.
Испаниялик "Лейпциг" сафида 2020 йилдан буён тўп тепади. Жамоа сафида у 122 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 29 та голли узатма етказиб берган.
Аввалроқ, "Барселона", "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" каби клублар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Май ойида эса футболчининг ўзи яқин кунларда барчаси аниқ бўлишини айтганди.
Фикрлар