Бауса: "Агар Аргентина терма жамоаси таркибини Месси аниқлаганида, мен уйга кетган бўлардим"
23 дек 2016 10:46
Янгиликлар
Бауса: "Агар Аргентина терма жамоаси таркибини Месси аниқлаганида, мен уйга кетган бўлардим"
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса яна бир бора жамоа таркибини "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси аниқлаб бериши ҳақидаги маълумотни рад этди.
"Аргентина терма жамоаси таркибини Месси аниқлайди дейдиганларда ҳа деб жавоб бера олмайман. Агар таркибни Месси аниқлаганда, мен уйга кетган бўлардим" - дейди Бауса.
Олдинроқ Аргентина матбуоти Месси Баусага ўз дўстларини миллий жамоага чақиришини талаб қилгани эълон қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар