
Бастиан Швайнштайгер, Филипп Лам, Томас Мюллер, Мануэль Нойер Берлиндаги байрам тадбирлари тугаши биланоқ Мюнхен томон отланишди. Самолётдан тушган Бастиан Швайнштайгер Мюнхен тўпроғини ўпди.
"Сешанба куни Берлинда деярли ярим миллион футбол мухлислари катта байрам тантаналарида қатнашишди. Берлинда ақлбовар қилмас муҳитни ташкил қилиб беришди ишқибозлар. Энг ёдда қоларли воқеа бу Бранденбург дарвозаси олдида бўлди. Одамлар бизни жуда катта илиқлик ва кутилмаган сюрпризлар билан кутиб олишди", - дейди Бастиан Швайнштайгер.