Бартомеу: "Барселона" Луис Энрикега тўлиқ ишонади ва унинг ишидан кўнгли тўқ"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2014, 14:18
"Барселона" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрикега ишонади. Бу ҳақида клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу маълум қилди.

"Клуб Луис Энрикега тўлиқ ишонади. Икки охирги мағлубият ҳақида тез унутамиз. Биз деярли хар куни мураббий билан суҳбатлашамиз. Унинг ишидан кўнглимиз тўқ. Луис Энрикенинг ротатцияси бу оддий ҳол. Мураббийнинг бу ишларидан мақсад, у асосий таркибни аниқлаб олмоқчи. Биз барча турнирларда ғолиб бўлмоқчимиз" - дейди Бартомеу.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com