Бартомеу: "30 ёшдан кейин футболчилар амбицияни йўқотади? Бу фикрга қўшилмайман"

Mirjalol Normatov
2 авг 2020, 17:13
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу футболчиларнинг ёши ҳақида гапирди.

"30 ёшдан кейин футболчилар амбицияни йўқотади? Бу фикрга қўшилмайман. Улар энг зўрлари. Улар юқори даражада меҳнат қилишади, бор кучини майдонга ташлашади. Уларнинг амбициялари юқори.

Тажриба ва келажак авлодни жамлаш энг яхши комбинация эканлигини барча билади. Баъзида уларнинг жаҳли чиқади. Бироқ ёшларга доимо кўп нарсаларни ўргатишади. Шу орқали ёши катталар кичик футболчиларни рақобатбардош ва ғалабага ташна қилиб тарбиялайди", - деди Бартомеу.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›