"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин
15 ноя 10:49
Янгиликлар
"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин
Туркиянинг Haberler нашри хабарига кўра, "Фенербахче" "Барселона"нинг икки футболчиси ҳимоячи Андреас Кристенсен ва ҳужумчи Роберт Левандовскига қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Кристенсен аллақачон клубни тарк этиш истагини билдирган.
Бундан ташқари, Истанбул жамоаси вакиллари Левандовскининг агентлари билан боғланишган. Хабар қилинишича, польшалик ҳужумчи аввалроқ Каталония клубида қолиш истаги борлигини маълум қилганди. Бироқ бошқа вариантларни кўриб, чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, ҳар икки футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.
Жорий мавсум 37 ёшли ҳужумчи 12 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол урди. 29 ёшли ҳимоячи эса жорий мавсум барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар