“Барселона”нинг айрим аъзолари карантинда 1,5 кг.гача вазн қўшишган
29 апр 2020 21:05
Янгиликлар
“Барселона”нинг айрим аъзолари карантинда 1,5 кг.гача вазн қўшишган
Коронавирус пандемияси туфайли Испания чемпионатидаги танаффус чўзилмоқда ва клублар ўз футболчиларининг жисмоний ҳолатидан хавотирда.
Шу боис, “Барселона” клуб аъзоларига ўз вазнини меъёрида ушлаб туришни буюрди, дея хабар беради AS.
Каталонияликларнинг ҳар бир футболчиси белгиланган вазнни сақлаш бўйича алоҳида дастур мавжуд. Уларнинг вазни ҳар куни ўлчанади.
Қайд этилишича, “Барса” ўйинчилари ҳозиргача 0,6 дан 1,5 кг.гача вазн орттиришди. Бу карантин туфайли эканлиги ҳисобга олинди ҳамда белгиланган машқлар орқали буни йўқотиш осонлиги айтилмоқда.
Шунга қарамай, клуб чеклов ўрнатишга қарор қилган, яъни, ортиқча вазн 2 кг.дан ошмаслиги зарур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар