"Барселона"нинг 2023 йил учун трансфер мақсади эълон қилинди
14 дек 2022 18:15
Янгиликлар
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди "Барселона"нинг 2023 йилдаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
23 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ МЮ Субимендига кўз тикаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар