“Барселона”га “Манчестер Сити” футболчиси керак
03 окт 2020 09:26
Янгиликлар
“Барселона”га “Манчестер Сити” футболчиси керак
Эрик фаолиятини яна Испанияда давом эттириши мумкин.
“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола сўзларига кўра, жамоа ҳимоячиси Эрик Гарсия “Барселона”га қайтиши мумкин. Мураббийнинг қайд этишича, клублар айни дамда музокара олиб бормоқда. Бироқ музокаралар бўйича аниқлик мавжуд эмас. “Буларнинг ҳаммаси қандай якунланишини билмайман”, — дея изоҳ берган Пеп.
Маълумот учун, Эрик Гарсия Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда “Манчестер Сити” тизимига 1,7 млн евро эвазига келиб қўшилган. Шундан сўнг U-17 ва U-23 жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсум эса асосий жамоа сафида дебют қилиб, 25 та баҳсда ҳаракат қилган.
Фикрлар