«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади
28 май 2024 08:49
Янгиликлар
«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади
«Барселона» бош мураббийи Хави клубдан кетгани учун оладиган товон пулларидан воз кечди.
Шу тариқа, каталонияликлар 12 миллион евро тежаб қолиш имконига эга бўлишди. Энди «Барселона» раҳбарияти Хавининг штабида бўлган саккиз нафар мураббийга 3 миллион товон пули тўласа бўлди.
Хави ва «Барселона» ўртасидаги шартнома бугун бекор қилишини кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 24 май куни Хавини жамоадан кетиши ҳақида расман эълон қилишганди. Мураббий жамоани 2021 йилдан бери бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионлигини қўлга киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар