"Барселона"да кимлар сардор бўлиши аниқлаб олинди

Aziz Tukhtamuradov
22 июл 2023
"Барселона" янги мавсумда жамоа сардори бўладиган футболчини маълум қилди.

Жамоанинг биринчи сардори ҳимоячи Сержи Роберто бўлади. У 2006 йилдан бери жамоада тўп тепиб келади. Марк-Андре тер Штеген эса иккинчи сардор вазифасини бажаради. 

Шунингдек Рональд Араухо ва Френки де Йонглар ҳам сардорлик боғичини олишлари мумкин бўлади. Улар футболчилар ўртасидаги сўровнома якунига кўра танланди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com