“Барселона” ярим ҳимоячиси: “Левандовски билан бирга ўйнашни хоҳлайман”
13 июн 2022 09:50
Янгиликлар
“Барселона” ярим ҳимоячиси: “Левандовски билан бирга ўйнашни хоҳлайман”
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг “Бавария” форварди Роберт Левандовски ҳақида фикр билдирди.
“У қойилмақом футболчи, дунёдаги энг зўрларидан бири. “Барса”даги келажаги унинг ўзига боғлиқ. Левандовски билан бир жамоада ўйнашни истардим албатта”, дейди нидерландиялик.
Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Левандовски учун курашга қўшилгани, шунингдек, де Йонгнинг ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани хабар қилинганди.
Полшалик якунланган мавсум “Бавария” сафида 47 ўйинда 50+7 натижа кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар