"Барселона" "Хетафе"га сотилган Кукурельяни ортга қайтармоқчи
11 май 2020 15:50
Янгиликлар
"Барселона" "Хетафе"га сотилган Кукурельяни ортга қайтармоқчи
Каталонияликлар ярим ҳимоячи Марк Кукурельянинг келажагига умид билан қарашмоқда.
"Кўк-анорранглилар" 21 ёшли ўйинчини 2019 йилнинг ёзида "Хетафе"га 6 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага бериб юборишганди.
"Хетафе" эса жорий йилнинг апрель ойида ушбу ҳуқуқдан фойдаланди.
"Барселона" энди уни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи. Бунинг учун "Камп Ноу" эгалари 15 миллион евро тўлашларига тўғри келади.
Кукурелья жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар