UZ

"Барселона" "Валенсия" форвардини ижарага олмоқчи Янгиликлар

"Барселона" "Валенсия" форвардини ижарага олмоқчи

"Барселона" "Валенсия" ҳужумчиси Родригони нишонга олди.

Каталонияликлар жароҳат олган Луис Суареснинг ўрнига номзод қидиришмоқда.

Хабарларга кўра, "Барселона" "Валенсия" ҳужумчиси Родригони мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи.

Аммо, битимда футболчини 60 миллион еврога сотиб олиш тўғрисидаги банд ҳам бўлиши мумкин. "Барселона"га эса айнан шу мажбурият ёқмаяпти.

Родриго жорий мавсум Ла Лигада 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 8та ассистга эришган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика