"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин
31 окт 13:47
Янгиликлар
"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лиганинг 6-турида "Реал Овьедо"га қарши ўйинда олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Журналист Фернандо Полнинг сўзларига кўра, дарвозабон аллақачон тўртта машғулотни якунлаган ва ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Тиббий гуруҳ Гарсияга бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун рухсат беришга тайёр ва унинг халқаро танаффусдан олдин майдонга қайтиши эҳтимоли катта.
Агар ҳаммаси яхши бўлса, Гарсия 9 ноябрь куни "Сельта"га қарши ўйиндаёқ майдонга тушиши мумкин.
Испаниялик футболчи ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 7 ўйин ўтказди ва шулардан 3 тасида дарвозасини дахлсиз сақлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар