UZ

Сўнгги янгиликлар

“Барселона” “Севилья”нинг мемига жавоб қайтарди Янгиликлар

“Барселона” “Севилья”нинг мемига жавоб қайтарди

Испания Кубоги 1/2 финалидан ўрин олган “Барселона” – “Севилья” баҳсида мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучиб, икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди.

Каталонияликлар матбуот хизмати рақиб жамоа томонидан Twitter'да қўйилган 17 февралдаги мемга жавоб қилди.

Ўша расм ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Барселона” – ПСЖ учрашувидан (1:4) олинган бўлиб, Жерар Пикега “Европа Лигаси”, югуриб кетаётган Мбаппега эса “Севилья ЕЧЛ 1/8 финалида”, дея изоҳ ёзилганди.

Кечаги ғалабадан кейин “Барселона” ушбу мемга: “Футболда ҳурмат муҳим аҳамиятга эга”, деб жавоб қилди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика