"Барселона" Семедуни 45 миллион евро эвазига сотмоқчи

Alisher
25 апр 2020, 18:23
"Барселона" ўнг қанот ҳимоячи Нельсон Семедуга 45 миллион евро миқдорида нарх қўйди.

Каталонияликлар олдинроқ Нельсон билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бораётган эди, аммо муҳокама коронавирус туфайли тўхтаб қолди.

Семедунинг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўтган ёзда футболчига "Атлетико", "Ювентус" ва "Манчстер Сити" клублари қизиқиш билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es