"Барселона" салкам 1 асрлик натижасини янгилади

Mirjalol Normatov
22 апр 2018, 10:54
"Барселона" Испания қироли кубоги финалида "Севилья"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Статистикага кўра, каталонияликлар сўнгги бора 1922 йилда ушбу турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида 5 гол урган экан. Ўшанда "Реал Юнион" 5:1 ҳисобида таслим этилган.

Финалда охирги марта 5 тўп фарқи билан ғалабага эришган жамоа - "Реал". 1980 йилги финалда "Кастилья" 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›