

Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.
Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси мавсум охиригача амал қилади, аммо каталонияликлар сотиб олиш масаласини муҳокама қилишга ҳозирданоқ тайёр. Бироқ "Манчестер Юнайтед" молиявий тарафлама ён беришига тўғри келади.
"Кўк-анорранглилар"да Рэшфордни шартнома бўйича 35 млн фунтга харид қилиш имкони бор. "Барселона" 25 млн фунт тўлашга тайёр, чунки клуб ҳамон молиявий қийинчиликда. Қолгани эса МЮнинг позициясига боғлиқ.
Англиялик футболчи ёзда ижара асосида Каталония клубига қўшилганди. 27 ёшли вингер барча турнирларда 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



