"Барселона" "Реал" сотиб олмоқчи бўлаётган ҳужумчини кузатди
19 окт 2017 20:59
Янгиликлар
"Барселона" "Реал" сотиб олмоқчи бўлаётган ҳужумчини кузатди
"Барселона" клуби "Тоттенхэм" футболчилари Харри Кейн ва Кристиан Эриксенларга қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби спорт директори Роберто Фернандес сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши "Сантьяго Бернабеу"да кечган баҳс (1:1)да ҳар икки ўйинчини кузатди.
Олдинроқ, лондонликлар президенти Дэниэл Леви 24 ёшли Кейнни 200 миллион фунтга баҳолаган эди. Харрини "Реал" ҳам сотиб олмоқчи бўлиб юрибди.
Эриксенга эса "Барселона" "Аякс"да ўйнаб юрганида ҳам қизиқиш билдирган, бир неча ҳафта олдин эса ўша қизиқиш яна қайта уйғонди. 25 ёшли ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансферига "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Филиппе Коутиньонинг альтернативи сифатида қарамоқда.
Бу футболчиларни жалб қилиш борасидаги охирги сўз "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальвердеда қолади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар