«Барселона» Ракитич билан шартномани узайтирмоқчи эмас
13 фев 2019 20:43
Янгиликлар
«Барселона» Ракитич билан шартномани узайтирмоқчи эмас
Ўтган йилнинг ёзида 30 ёшли ярим ҳимоячини ПСЖ ўз сафида кўрмоқчи эди. Парижликлари футболчининг маошини икки баробар оширишга ҳам тайёр эдилар. Аммо кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверде хорватиялик футболчини “Камп Ноу”да қолишга кўндирганди.
Ракитич “Барселона” унга маоши оширилган янги шартнома таклиф қилишини кутганди. Аммо клуб ҳозирча футболчининг ниятини амалга оширмоқчи эмас. Футбочлининг шартнмоасини узайтириши клуб раҳбариятининг режасида йўқ. Иваннинг Каталония клуби билан келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.
Ракитичга Европанинг бир қатор топ клублари қизиқиш билдирган. Футболчининг ўзи “Барселона”да қолмоқчи. Аммо клуб раҳбарияти у билан шартномани узайтиришни истамаса, ярим ҳимоячи бошқа вариантларни кўриб чиқиши мумкин.
Фикрлар