“Барселона” қишда “Сити” вингерини трансфер қилмоқчи

Eldor Akmurzayev
3 ноя 2021, 09:50
Аввалроқ, Серхио Агуэро юрагидаги муаммолар туфайли 3 ойга сафдан чиққани ҳақида хабар бергандик.

Клуб аргентиналикнинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. 

Каталонияликларга “Манчестер Сити” вингери Рахим Стерлинг кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. “Барса” ўтган ёз футболчи билан музокара ўтказганди.

26 ёшли инглиз жорий мавсум АПЛда 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: COPE