“Барселона” президенти Суперлига ҳақида: “Лойиҳа ҳали ҳам ўз кучида қолган”
22 апр 2021 20:08
Янгиликлар
“Барселона” президенти Суперлига ҳақида: “Лойиҳа ҳали ҳам ўз кучида қолган”
Каталонияликлар раҳбари Жоан Лапорта Суперлига ҳақида гапирди.
“Барселона” эҳтиёткор позицияни эгаллаб турибди. Йирик клублар катта пул сарфламоқда ва биз иқтисодий тақсимот ҳақида ўйлашимиз лозим.
Бу спорт кўрсаткичларига асосланган барчани ўзига жалб қила оладиган мусобақа бўлиши керак. УEФА билан музокараларга очиқмиз. Қойилмақом шоу қилиш учун кўпроқ нарсалар керак. Ўйлайманки, бу келишиб қилинади.
Айрим клубларга эса босим ўтказилди, аммо таклиф ўз кучида қолган. Катта инвестициялар киритамиз, юқори маошларимиз бор. Буларнинг барчасини ҳисобга олиш керак, худди спортдаги ютуқлар каби”, дейди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар