

Бу ҳақда Испаниянинг дунёга машҳур Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда. Бартомеунинг совғаларидан мураббийлар штаби ҳам бебаҳра қолмади.
Нашр хабарига кўра, Бартомеу бу мобил телефонларни Рождество байрами учун совға қилган. Ҳар бир телефоннинг нархи 1000 еврога баҳоланган.
Тўғри, “Барселона” футболчилари бундай телефонларни ярим соатда ишлаб топадиган пулларига харид қилишлари мумкин. Лекин рағбат ҳар бир ишда керак. Ва энг муҳими, совғанинг катта кичиги бўлмайди.



