"Барселона" Монтоя билан шартномани узайтирди
Narzulla Saydullayev
16 авг 2013, 14:10
"Барселона" 22 ёшли ҳимоячи Мартин Монтоя билан шартномани узайтирди, деб хабар бермоқда sport.es.
Янги келишув 2014 йил ёзига қадар амал қилади. Келишувга кўра футболчининг маоши оширилди ва унинг трансфер нархи 20 миллион еврога кўтарилди.