"Барселона" MLS'да ўйнаётган ҳимоячи трансфери бўйича келишувга эришди
01 фев 2023 14:36
Янгиликлар
"Барселона" MLS'да ўйнаётган ҳимоячи трансфери бўйича келишувга эришди
"Барселона" "Лос-Анжелес Гэлакси" билан ҳимоячи Хулиан Араухони сотиб олиш борасида келишиб олди.
Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Мексика терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича қарор чоршанба куни қабул қилинади.
Каталонияликлар барча тегишли ҳужжатларни Ла Лигага юборди. MLS'дан тасдиқлашни кутишгина қолади. Трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил этади ва футболчи билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланади.
Араухо ўтган мавсум MLS'да 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар