

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Мексика терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича қарор чоршанба куни қабул қилинади.
Каталонияликлар барча тегишли ҳужжатларни Ла Лигага юборди. MLS'дан тасдиқлашни кутишгина қолади. Трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил этади ва футболчи билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланади.
Араухо ўтган мавсум MLS'да 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



