"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси
27 окт 2025 15:55
Янгиликлар
"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 10-турида "Барселона"га қарши ўйинда гол урди.
Ўйин "қаймоқранглилар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу гол 26 ёшли ҳужумчининг "Барселона"га қарши фаолиятидаги 12-гол бўлди. "Opta Sports" маълумотларига кўра, у фақат иккита клубга бундан кўпроқ гол урган.
Мбаппе фаолиятидаги энг кўп голини "Монпелье"га урган — 15 та. Иккинчиси "Лион" бўлиб, Килиан бу жамоа дарвозасини 13 марта ишғол қилган.
"Барселона" — франциялик форвард энг кўп гол урган учинчи жамоа (12). Шунингдек, у "Мец", "Марсель" ва "Дижон"га қарши ўйинларда ҳам шунча тўп киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар