UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади Янгиликлар

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади

Бугун, 10 апрель куни "Орзулар театри" деб аталмиш "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" "Барселона"ни қабул қилади.

"Қизил иблислар" "Барселона" учун Чемпионлар лигасидаги навбатдаги имтиҳон бўлиши кутилмоқда, чунки кўк-анорранглилар турнирда чемпион бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Айни дамда испан гранди жуда яхши формада, Месси эса ҳар тур рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" аввалги босқичда ПСЖни мағлуб этган бўлсада, турнир фаворитлари сафига кирмайди. Жамоа сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Улар меҳмонда охирги марта ўз уйида "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Таркиб

"Қизил иблислар" ҳимоясида муаммолар бор. Ҳимоячилар Антонио Валенсия, Маттео Дармиан ва Эрик Байи жароҳат туфайли "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушишмайди. Маркус Рашфорд, Андер Эррера ва Неманья Матичнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Сульшер таркиб танлашда бироз қийналиши мумкин.

Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверденинг боши қотмаслиги аниқ, чунки ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳужум чизиғи вакили Усмон Дембеле ҳақида бир нарса дейиш қийин. Ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтганидан сўнг унинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ бўлади. Бундан ташқари, Рафинья Алькантара узоқ вақтдан бери жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Смоллинг, Янг, Погба, МакТоминей, Рашфорд, Лингард, Далот, Лукаку.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.


Мураббийлар фикрлари

Уле-Гуннар Сульшер: "Биз ҳали ҳам Неманья Матич ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпмиз, Андер Эррера эса майдонга тушмаса керак. Эрик Байи ва Антонио Валенсия аниқ баҳсда иштирок этмайди. Рашфорд нега бугун алоҳида шуғулланди? Унга шунчаки алоҳида машқлар керак эди. У жарима майдончаси ичида ўтказган машғулотларимизда қатнашмади. Кўрамиз, эртага у ўзини қандай ҳис қилар экан. Санчес? Бугун у жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди. Ҳозир жароҳат уни безовта қилаётгани йўқ, эртага у жамоа сафида бўлмайди".

Эрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томони - фақатгина стандарт вазиятлар эмас. Аввалги босқичдаги ПСЖ устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча куч берди. Кейинги босқичга ўтиш учун стандартларга, рақибнинг кучли томонларига эътибор беришимиз керак. Биз олдимизда бирор натижага эришиш вазифасини қўймаймиз. Меҳмонда гол уришни хоҳлаймиз. Аввалги босқичларда уйда кўпроқ гол уришга тўғри келди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Париждаги баҳс олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида жароҳатланганлар кўп эди, бироқ бу жамоага ҳалақит қилмади. Бундай ўйинларда ғалабага бўлган интилиш жароҳатлар ўрнини босиб юборади. "Юнайтед"нинг Париждаги ҳалабаси бунга оддий мисол бўлиши мумкин. Барча топ клублар ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биз ҳам шулар қаторидамиз. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам турнирда ғолиб бўлмоқчи.


Қизиқарли маълумотлар

- Бу жамоалар еврокубокларда 11 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед" 3та, "Барселона" эса 4та ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки ўйин ЧЛ финали бўлган. Иккала ўйин ҳам Каталония клуби фойдасига якунланган.

- "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди, 1та дуранг қайд этди ва 3та учрашувда ютқазди. "Барселона" эса 8та учрашувда 5та ғалабага эришиб, 3та баҳсда муроса кўчасини танлади. Мағлубият йўқ.

- Андер Эррера, Неманья Матич, Люк Шоу, Антонио Валенсия ва Эшли Янг яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги баҳсда майдонга тушишмайди.

- "Барселона" сафида Нельсон Семеду ва Серхио Бускетс сариқ карточкага илиниб турибди. Яна битта огоҳлантириш ва улар навбатдаги ўйинда майдон тушишмайди.

- Ушбу учрашувда ишлайдиган италиялик Жанлука Рокки жорий мавсум 7та халқаро ўйинларда иштирок этди. Рефери бу баҳсларда 3та қизил ва 31та сариқ карточка кўрсатган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика