UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади Янгиликлар

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади

Бугун, 10 апрель куни "Орзулар театри" деб аталмиш "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" "Барселона"ни қабул қилади.

"Қизил иблислар" "Барселона" учун Чемпионлар лигасидаги навбатдаги имтиҳон бўлиши кутилмоқда, чунки кўк-анорранглилар турнирда чемпион бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Айни дамда испан гранди жуда яхши формада, Месси эса ҳар тур рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" аввалги босқичда ПСЖни мағлуб этган бўлсада, турнир фаворитлари сафига кирмайди. Жамоа сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Улар меҳмонда охирги марта ўз уйида "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Таркиб

"Қизил иблислар" ҳимоясида муаммолар бор. Ҳимоячилар Антонио Валенсия, Маттео Дармиан ва Эрик Байи жароҳат туфайли "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушишмайди. Маркус Рашфорд, Андер Эррера ва Неманья Матичнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Сульшер таркиб танлашда бироз қийналиши мумкин.

Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверденинг боши қотмаслиги аниқ, чунки ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳужум чизиғи вакили Усмон Дембеле ҳақида бир нарса дейиш қийин. Ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтганидан сўнг унинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ бўлади. Бундан ташқари, Рафинья Алькантара узоқ вақтдан бери жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Смоллинг, Янг, Погба, МакТоминей, Рашфорд, Лингард, Далот, Лукаку.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.


Мураббийлар фикрлари

Уле-Гуннар Сульшер: "Биз ҳали ҳам Неманья Матич ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпмиз, Андер Эррера эса майдонга тушмаса керак. Эрик Байи ва Антонио Валенсия аниқ баҳсда иштирок этмайди. Рашфорд нега бугун алоҳида шуғулланди? Унга шунчаки алоҳида машқлар керак эди. У жарима майдончаси ичида ўтказган машғулотларимизда қатнашмади. Кўрамиз, эртага у ўзини қандай ҳис қилар экан. Санчес? Бугун у жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди. Ҳозир жароҳат уни безовта қилаётгани йўқ, эртага у жамоа сафида бўлмайди".

Эрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томони - фақатгина стандарт вазиятлар эмас. Аввалги босқичдаги ПСЖ устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча куч берди. Кейинги босқичга ўтиш учун стандартларга, рақибнинг кучли томонларига эътибор беришимиз керак. Биз олдимизда бирор натижага эришиш вазифасини қўймаймиз. Меҳмонда гол уришни хоҳлаймиз. Аввалги босқичларда уйда кўпроқ гол уришга тўғри келди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Париждаги баҳс олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида жароҳатланганлар кўп эди, бироқ бу жамоага ҳалақит қилмади. Бундай ўйинларда ғалабага бўлган интилиш жароҳатлар ўрнини босиб юборади. "Юнайтед"нинг Париждаги ҳалабаси бунга оддий мисол бўлиши мумкин. Барча топ клублар ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биз ҳам шулар қаторидамиз. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам турнирда ғолиб бўлмоқчи.


Қизиқарли маълумотлар

- Бу жамоалар еврокубокларда 11 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед" 3та, "Барселона" эса 4та ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки ўйин ЧЛ финали бўлган. Иккала ўйин ҳам Каталония клуби фойдасига якунланган.

- "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди, 1та дуранг қайд этди ва 3та учрашувда ютқазди. "Барселона" эса 8та учрашувда 5та ғалабага эришиб, 3та баҳсда муроса кўчасини танлади. Мағлубият йўқ.

- Андер Эррера, Неманья Матич, Люк Шоу, Антонио Валенсия ва Эшли Янг яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги баҳсда майдонга тушишмайди.

- "Барселона" сафида Нельсон Семеду ва Серхио Бускетс сариқ карточкага илиниб турибди. Яна битта огоҳлантириш ва улар навбатдаги ўйинда майдон тушишмайди.

- Ушбу учрашувда ишлайдиган италиялик Жанлука Рокки жорий мавсум 7та халқаро ўйинларда иштирок этди. Рефери бу баҳсларда 3та қизил ва 31та сариқ карточка кўрсатган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика