UZ

"Барселона" Левандовски учун максимум 35 млн евро таклиф қилади. Роберт маошининг пасайишига рози Янгиликлар

"Барселона" Левандовски учун максимум 35 млн евро таклиф қилади. Роберт маошининг пасайишига рози

"Барселона" "Бавария" билан Роберт Левандовскининг трансфери борасида яқин вақтларда музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Каталония клуби 33 ёшли форвардни 30 миллион еврога харид қилиш борасида келишишни хоҳламоқда.

Шу билан бирга, "Барса" нархни 35 млн еврогача ошириши мумкин - бу "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ўрнатадиган максимал нарх.

Полякнинг ўзи "Барселона"га ўтишга қизиқмоқда ва маошининг тушишига тайёр.

У "Бавария"да йилига 22 млн евро маош олади. Агар "Барса"га ўтиш амалга ошса, Роберт маошининг 6 млн еврогача қисқаришига рози.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика