"Барселона" Куман билан шартномани узайтиришга тайёр

Aslanov Jasurbek
1 сен 2021, 20:23
"Барселона" раҳбарияти бош мураббий Рональд Куман билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда.

Бироқ шартнома узайтирилиши бир қанча шартлар асосида амалга ошади: "Барселона" яхши ўйин кўрсатиши ва унвонларни қўлга киритиши; мураббий клуб томонидан белгиланган стратегик йўналишларга амал қилиши керак.

Рональд Куман 2020 йилдан бери "Барселона"ни бошқаради. Унинг қўл остида Каталония клуби 2020/2021 йилги мавсумда Испания кубогини қўлга киритди, шунингдек, Ла Лигада учинчи ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида эса "кўк-анорранглилар" ўз иштирокини 1/8 финалда якунлади.

"Барселона" Ла Лига жорий мавсумининг 3 учрашувида 7 очко жамғарди ҳамда Испания чемпионати турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es