"Барселона" Криштиану Роналдуни харид қилишни рад этди

Alisher
23 июл 2022, 18:47
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни харид қилиш имкониятини рад этди.

Каталония клуби 37 ёшли португалияликнинг агенти Жорже Мендеш "кўк-анорранглилар"га трансферни расмийлаштиришни таклиф қилган бўлса ҳам, харид қилишга қизиқишмади.

Роналду 2021 йилнинг августида "Манчестер Юнайтед"га қайтди, у бунга қадар 2003-2009 йилларда жамоада ўйнаган ва "Реал"га ўтган.

Форвард ўтган мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›