«Барселона» Италия ёшлар терма жамоаси посбонига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
11 окт 2013, 08:32
«Интер»га тегишли бўлган айни пайтда «Ливорно»да ижарада ўйнаётган дарвозабон Франческо Барди «Барселона» қизиқишига сабаб бўлди.
Бу ҳақда Италия ёшлар терма жамоаси дарвоазбонининг агенти Винченцо Рисполи айтиб ўтди.

«Барселона» худди Европанинг турли клублари сингари уни кузатмоқда. Каталония клуби билан расмий музокара бўлгани йўқ, сабаби Бардининг «Интер» билан шартномаси бор, мен доимо регламентга амал қиламан.

Агар «Барселона» Бардига ҳақиқатан ҳам қизиқаётган бўлса, аввало Милан клубига мурожаат қилиши лозим.

«Интер» Франческога эгалик қилиш ҳуқуқининг 50 фоизини ҳам сотмоқчи эмас», – дейди агент. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru