

ПСВ форварди Дониэлл Маленни "Барселона" жиддий тарзда кузатмоқда. Ушбу футболчига шунингдек "Реал" ҳам қизиқиш билдирган.
"Кўк-анорранглилар" "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан ҳам шартнома имзоламоқчи.
Мален жорий мавсум Голландия чемпионатида 9та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассистга эришган.
22 ёшли Мартинес эса А Серия доирасидаги 7та ўйинда ҳаракат қилиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этган.



